Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанд халқаро технология университети чоп этилган тадқиқотлар бўйича иккинчи ўринни эгаллади

Самарқанд халқаро технология университети чоп этилган тадқиқотлар бўйича иккинчи ўринни эгаллади

Фото: Shutterstock

Scienceweb талқинига кўра, 2023 йил якунида Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) – Ўзбекистон университетлари илмий тадқиқотлар миллий маълумотлар базасида иккинчи ўринни эгаллади. Танлов мезонлари сифатида университетларда ва тадқиқот марказларида ишлайдиган олимларнинг умумий ўртача H-INDEX даражаси, Scopus, Web of Science, Google Scholar каби маълумотлар базаларида индексланган илмий нашрларда чоп этилган тадқиқотлари билан боғлиқ ҳаволалар сонига қараб тайинланган.

Айтиш жоизки, Стенфорд университетининг (АҚШ) ўтган йили октябрь ойида нашр этган маълумотларига кўра, SIUT математика фани бўйича профессор Мохаммед Каабар 2023 йилда илмий ишлари жаҳон миқёсида 2 фоиз энг кўп тилга олинган олимларнинг бири деб тан олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг