Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Республика «Инглиз тили фан олимпиадаси» ғолиблари тақдирланишди

Республика «Инглиз тили фан олимпиадаси» ғолиблари тақдирланишди

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ёшларнинг инглиз тили саводхонлик даражасини ошириш мақсадида OLIYGOH.UZ таълим платформаси ва «РEГИСТОН» ўқув маркази томонидан Инновацион ривожланиш вазирлиги, Республика Ёш олимлар Кенгаши ҳамкорлигида Республика миқёсида 3 босқичли «Инглиз тили фан олимпиадаси» ташкил этилди.

Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан илмга чанқоқ минглаб ёшлар ушбу олимпиадада иштирок этишди.

Олимпиада қатнашиш учун республикамизнинг турли бурчакларидан жами 17 минг 800 нафар умумтаълим мактаб, академик лицей, профессионал таълим муассасаси ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишди ва ғолиблик учун курашишди.

Олимпиаданинг биринчи ва иккинчи босқичлари OLIYGOH.UZ таълим платформасида ташкил этилди.

Олимпиаданинг ҳал қилувчи 3-босқичи (финал босқичи)га энг яхши натижа кўрсатган 169 нафар иштирокчи йўлланмани қўлга киритишди ва ғолиблик учун курашишди.

Олимпиаданинг финал босқичи 25 июл куни «Registan Academy» va «Registan Chilanzar» филиалларининг махсус имтиҳонлар бўлиб ўтадиган аудиториясида ўтказилди.

Иштирокчилар финал босқичида инглиз тили билиш даражасининг speaking, writing, reading ва listening кўникмаларини синовдан ўтказишди.

Иштирок этган номзодлар орасидан энг кучлилар сараланди, олимпиада натижалари иштирокчиларга SMS хабарнома тарзида етказилди ва 27 июл санасида энг муносиб мутлақ ғолиблар «РEГИСТОН» ўқув марказининг махсус тадбирлар бўлиб ўтадиган залида тантанали равишда тақдирланишди.

Олимпиаданинг мутлақ ғолиби деб Ўзбекистон Халқаро Ислом Академиясининг Исломшунослик йўналиши талабаси, Андижон шаҳрида яшовчи Озодбек Ботиралиев топилди.

Олимпиада ғолибига «РEГИСТОН» ўқув марказининг махсус совғаси – ноутбук компютер, 1-даражали QR-кодли диплом, эсдалик китоблар ва бошқа совғалар топширилди.

2-ўринга Жаҳон тиллари университети талабаси, Қўқон шаҳрида яшовчи Воҳиджон Журақузиев муносиб деб топилди ва унга Samsung A21 мобил телефони, 2-даражали QR-кодли диплом, эсдалик китоблар ва бошқа совғалар топширилди.

3-ўринга Вестминстер университети талабаси, Тошкент шаҳрида яшовчи Муҳаммаджонова Латофат муносиб топилди ва ғолибга Xiaomi 9A мобил телефони, 2-даражали QR-кодли диплом, эсдалик китоблар ва бошқа совғалар топширилди

Олимпиадада иштирок этган номзодларнинг барчасига махсус сертификатлар ва эсдалик совғалар топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг