Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рақс тўгараги ва музейдан тортиб, ҳайвонот боғигача бор — Самарқанддаги боғчалар ҳақида (фото)

Рақс тўгараги ва музейдан тортиб, ҳайвонот боғигача бор — Самарқанддаги боғчалар ҳақида (фото)

Фото: Беҳзод Абдужабборов

Мактабгача таълим агентлиги томонидан маҳаллий ва хорижий ОАВ иштирокида Самарқанд вилоятига пресс-тур ташкил этилди. Сафар давомида вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган ишлар билан атрофлича таништирилди.

Самарқанд вилоятида 2017 йилга қадар 564 та мактабгача таълим муассасалари бўлиб, боғча ёшидаги болаларнинг 20 фоизи қамраб олинган холос. Айни вақтда бу кўрсаткич 71 фоизга ўсиб, 4109 та давлат ва хусусий шерикчилик асосидаги боғчалар фаолият юритиб келмоқда. Эътиборли томони, Самарқандда болаларга таълим ва тарбия беришга креатив ёндошилмоқда. Масалан, журналистлар бориб кўрган 72-сонли давлатга тегишли мактабгача таълим ташкилотида ҳатто болажонларни хурсанд қилиш учун ҳайвонот боғи ҳам ташкил этилганини кўриш мумкин. Музей ва рақс тўгарагини эса айтмаса ҳам бўлади.

Вилоятда шунингдек, саломатлигида муаммоси бор болаларни мактабга тайёрлаш мақсадида уйда таълим бериш тажриба тариқасида бошланган. Айни пайтда Тойлоқ туманида маҳоратли педагоглар болаларнинг уйига бориб, машғулот ўтамоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг