Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент мактаб-интернатни бориб кўрди

Президент мактаб-интернатни бориб кўрди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳридаги 9-ихтисослаштирилган мактаб-интернатини бориб кўрди.

Бу мактаб 1979 йилда қурилган. Бинолар эски, хоналар камлиги туфайли талабга жавоб бермай қолган. Ўқувчи ўрни бор-йўғи 250 та.

Таълим сифати эса жуда яхши. Ўқувчиларнинг олий таълим ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш кўрсаткичлари юқори.

Қолаверса, атрофда янги уйлар қурилиб, аҳоли сони кўпайиши билан мактабга талаб ошиб бормоқда.

Президент ушбу муассаса ўрнида 1 минг 500 ўринли замонавий мактаб барпо этиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

– Мамлакатимиз бугун ўз олдига қўяётган мақсадларни амалга оширадиганлар – кадрлар. Муаллимнинг обрўйини кўтариб, таълимни тўғри йўлга қўймас эканмиз, натижа бўлмайди. Шунинг учун келгуси беш йилда мактабларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича янги Миллий дастур қабул қилинади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари ушбу мактаб ўқитувчилари билан суҳбатлашди. Улар мактаб таълимини яхшилаш ва муаллимларни рағбатлантириш бўйича таклифларини айтди.

Шу ерда Сурхондарё вилоятида умумтаълим тизимини ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди. Сурхондарё вилоятида 96 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратиш режалаштирилган. Бунинг учун 21 та янги мактаб ва 358 та мактабларда янги бинолар қурилади, 116 та мактаб мукаммал таъмирланади. Ахборот технологиялари, математика, кимё-биология фанларига ихтисослашган 19 та мактаб ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг