Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда яна бир университет очилиши мумкин

Ўзбекистонда яна бир университет очилиши мумкин

Фото: «Ok.ru»

Ўзбекистон миллий университетининг «Психология» ва «Социология» кафедралари негизида Ўзбекистон давлат психология университети ташкил этилиши мумкин. Президентнинг бу борадаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, 2021 йилдан бошлаб босқичма-босқич қуйидагилар амалга оширилади:

— республиканинг 14 та худудида олий таълим муассасалари ҳузурида хўжалик ҳисобида иш юритадиган аҳолига психологик ҳизмат кўрсатувчи марказлар очиш;

— психология соҳасида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича қабул параметрлари йилига 30 фоиздан ошириб бориш;

— туман (шаҳар) маҳаллалари тузилмасида оила психологи лавозими жорий қилиш ва бошқалар.

Шунингдек, Ўзбекистон давлат психология университети таркибида юридик шахс мақомида фаолият юритадиган Психология илмий-тадқиқотлар институти фаолияти йўлга қўйиш ҳам белгиланган.

Қайд этилишича, университетда тегишли ҳудуддаги давлат ташкилотларида 5 йил ишлаб бериш мажбурияти билан олий маълумотли психологларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар бўйича мақсадли қабул параметрлари шакллантирилади.

Унга кўра, ўқишга мақсадли қабул қилинган талабалар билан тегишли қабул йилининг 20 декабрь кунига қадар тегишли мажбуриятларни акс эттирган шартномалар расмийлаштирилиши ҳамда мақсадли қабул қилинган талабалар амалиёти мазкур давлат ташкилотларида ташкил этилиши таъминланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг