Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда Туркиянинг Бахчишеҳир университети филиали ташкил этилади

Ўзбекистонда Туркиянинг Бахчишеҳир университети филиали ташкил этилади

Фото: «Woe.kg»

Президент Шавкат Мирзиёев «Тиббий-санитариясоҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 январга қадар:

  • Соғлиқни сақлаш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ҳамда Туркия Бахчишеҳир университетининг филиаллари ва клиникаларини Ўзбекистонда ташкил этиш юзасидан;
  • мамлакатимиздаги тиббиёт олий таълим муассасаларида халқаро рейтингларга кирувчи нуфузли хорижий тиббиёт таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида халқаро факультетлар, шунингдек, филиалларни очиш юзасидан таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер ва Акфа университетларини жалб қилган ҳолда ушбу университетлар ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб соғлиқни сақлаш соҳаси учун менежер мутахассисларни (Master of Healthcare Administration) тайёрлаш бўйича магистрлик йўналиши жорий этилади.

2020/2021 ўқув йилида соғлиқни сақлаш соҳаси учун 20 нафар менежер мутахассис магистрлик йўналиши бўйича давлат гранти асосида тайёрланади.

2020 йил 1 августга қадар мутахассислик йўналишларида асосий ҳисобланган халқаро тан олинган муаллифларнинг адабиётлари, шунингдек, профилактика, диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини қўллаш бўйича хорижий дарсликларни муаллифлик ҳуқуқлар талабларига риоя қилган ҳолда белгиланган тартибда ўзбек тилига таржима қилиш асосида тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура ўқув дастурлари қайта кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Вазирлик ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 1 сентябрдан Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида жойлашган тиббиёт олий таълим муассасаларида белгиланган тартибда фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини берувчи илмий кенгашлар ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг