Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон олий таълим сифатини таъминлашда ENQA билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон олий таълим сифатини таъминлашда ENQA билан ҳамкорлик қилади

Жорий йилнинг 18 сентябр куни Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги (Бельгия, Нидерландия ва Люксембург) элчиси Дилёр Ҳакимов Олий таълимда сифатни кафолатлаш Европа ассоциацияси (ENQA) Президенти Кристоф Гролимунд ва ENQA директори Мария Кело билан видеоконференция форматида учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.

ENQA Европада олий таълим сифатини ошириш бўйича йирик халқаро лойиҳаларни амалга оширади. Олий таълим сифатини назорат қилиш бўйича 55 та миллий ҳамда 57 та кузатувчи агентлик уюшма аъзолари ҳисобланади. ENQA сайти Европада олий таълим сифатини таъминлаш бўйича қимматли ахборот манбайидир. Бундан ташқари, ассоциация мунтазам равишда семинарлар ҳисоботлари, даврий маърузалар каби таълим сифатини таъминлаш соҳасига бағишланган маълумотларни эълон қилиб келмоқда. (Бу маълумотлардан веб-сайт орқали бепул фойдаланиш мумкин.).

Учрашув чоғида Ўзбекистон билан ENQA ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Кристоф Гролимунд жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ENQAга кузатувчи сифатида қўшилганини ассоциация катта иштиёқ билан қабул қилганини таъкидлади. Унинг айтишича, бу олий таълим сифатини назорат қилиш соҳасида европалик мутахассисларнинг тажриба ва билимларини жалб етиш, шунингдек, ассоциациянинг бошқа аъзолари билан тажриба алмашиш учун кенг имкониятлар очмоқда.

Бундан ташқари, ENQA президенти Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекция вакиллари ENQAга аъзо агентликларнинг 14 май куни ўтказилган «2019-2020 йил учун таълим сифати кафолати натижалари» мавзусидаги онлайн муҳокамада иштирок этгани Ўзбекистон билан ҳамкорликда муҳим ҳодиса бўлганини айтди.

Кристофом Гролимунд таъкидлашича, Европа олий таълим тизими хилма-хиллиги ва бой тарихини инобатга олиб ENQA ассоциация аъзолари ва кузатувчилари салоҳиятини оширишга қаратилган ўз хизматларини таклиф қилишга тайёр.

Мария Кело, ENQA ассоциациянинг ўзи ва унинг аъзолари билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш бўйича ўзбек ҳамкасбларининг катта қизиқиши ва фаоллигини мамнуният билан қайд этишини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг