Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нукусда президент мактаби қурилиши бошланди

Нукусда президент мактаби қурилиши бошланди

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

2019 йилнинг 7 март куни Нукус шаҳрида Президент мактабининг қурилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унда Ўзбекистон Республикаси бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов, Бош прокурор Отабек Муродов, Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши раиси Муса Ерниязов, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этдилар.

Ачилбой Раматов, Муса Ерниязов ва «Нуроний» жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раҳбари Шарап Уснатдинов Президент мактабининг пойдеворига капсула қўйиб, мактаб қурилиш ишларини бошлаб бердилар. Янги мактаб Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети олдидаги ҳудудда қурилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 20 фeвралида Прeзидeнтимиз Шавкат Мирзиёeв «Прeзидeнт мактабларини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорни имзолаган эди

Биринчи учта мактаб жорий йилда Нукус, Тошкeнт ва Хивада очилиши белгиланган эди. 2019 йилда Президент мактабини Наманган шаҳрида ҳам қуриш бўйича қарор қабул қилинди. 2020-2021 йиллар давомида мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида ҳам Президент мактаблари ташкил этилади.

Ушбу мактабларга қабул қилиш республика таълим муассасаларининг 4-синф битирувчилари орасида Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижаларига кўра амалга оширилади.

Президент мактабининг йиллик қабул квотаси 24 нафар ўқувчидан иборат бўлиб, иккита синфга бир хил – 12 нафардан ўқувчи тақсимланади. Биринчи ўқув йилида эса 5-10-синфларининг ҳар бир мактаб 144 нафардан ўқувчи ўқишга қабул қилади.

Президент мактабининг 9-11-синфларида таълим олиш ўқувчиларнинг қизиқишлари ва хусусиятларини, айрим фанни танлаш ва уларни ўрганиш даражасини инобатга олган ҳолда индивидуал ўқув жараёни асосида амалга оширилади.

Президент мактаблари битирувчиларига, белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган шаҳодатнома, аттестат билан бир қаторда, халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels)га эга бўладилар, бу эса ўз навбатида хорижий олий ўқув юртларига кириш имконини беради.

Кембриж университети Имтиҳон Кенгаши президент мактабларига қабул имтиҳонларини ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг