Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Нархоз»нинг Самарқанд филиали очилади

«Нархоз»нинг Самарқанд филиали очилади

Фото: «tsue.uz»

Ҳукумат қарори (438-сон, 28.05.2019 й.) билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Филиалнинг асосий вазифаси Германия ва бошқа ривожланган давлатлар билан ҳамкорликда қуйидаги йўналишлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади:

  •  «Рақамли иқтисодиёт»;
  • «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти»;
  • «Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти»;
  • «Агробизнес ва маркетинг»;
  • «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит».

Филиалга қабул 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг