Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мутлақо шаффоф ва алдовларсиз! Янги тартибдаги тест синовларига бағишланган видеоролик

Мутлақо шаффоф ва алдовларсиз! Янги тартибдаги тест синовларига бағишланган видеоролик

Кадр: «YouTube»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрда «Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарор натижасида жамоатчилик, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига тест синовига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича қуйидаги янгилик ҳамда ўзгаришлар киритилган эди:

— тест синовлари 1 августдан 15 августга қадар ўтказилади.

— кириш тест синовлари натижалари тест синови ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

— тест синовлари Тошкент шаҳрида «Ўзекспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуаси павильонларида, унга ёндош қўшимча йиғма павильонларда, катта сиғимдаги биноларда, вилоятларда Олимпия захиралари коллежлари ёки бошқа ташкилотларга тегишли сиғими катта биноларда ўтказилади.

Давлат тест маркази янги тартибда ўтказиладиган тест синовларига бағишланган видеороликни тақдим этди. Видеога кўра, тест синовлари мутлақо шаффофлик ва очиқлик тарзида ўтказилади. Бировнинг ўрнига бошқаси кириши ёки бошқа алдовлар умуман иш бермайди. Буни қуйида ўзингиз кўришингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг