Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил Тиллабоев

Халқ учун ишла, ўзингга қайтмаса, фарзандингга қайтади!

Мактаблар очиладиган сана маълум қилинди

Мактаблар очиладиган сана маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

Бугун бош вазир А.Арипов бошчилигида Халқ таълими тизимига доир видеоселектор ўтказилди, деб ёзмоқда блогер Исроил Тиллабоев.

Ушбу видеоселекторда қуйидаги топшириқлар берилди:

  • 7 сентябрдан яшил ҳудудларда тажриба тариқасида мактаблар очилади;
  • 14 сентябрдан барча ҳудудлардаги мактаблар очилади;

Мактаблар очилгач, ўқувчилар «Синф режими» тартибида ўқишади. Яъни, хонама-хона кўчиб юрмайди.

Барча ҳудудий вилоят ҳокимликлари томонидан 10 сентябрга қадар барча мактаблар антисептик  ва бошқа керакли воситалар билан таъминланади (кўчма қўл ювиш жойлари ҳам ташкиллаштирилади). Изоҳ: Аввалги постимда ёзганимдек, ўқитувчилардан пул йиғилмайди.

Барча ўқитувчилар коронавирусга тест топширади, кейинроқ вирусга қарши вакцина қилинади.

Барча мактабларда изоляция хоналари ташкил қилинади.

Мактабларнинг биронтасида буржуйка печкалар қолмайди.

Ётоқда қоладиган ўқувчилар (ИДУМИ) озиқ-овқатлари, албатта, «СЕС» назорати остида бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг