Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мактабда ўқувчилар телефондан фойдаланиши мумкинми?

Мактабда ўқувчилар телефондан фойдаланиши мумкинми?

Фото: Google.com

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2012 йил 21 майда «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Мазкур қарор асосида Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғи ишлаб чиқилган.

Мазкур ҳужжатлар таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартибини белгилайди ҳамда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиш, давлат ва жамият манфаатлари йўлида ўқувчи ёшларнинг соғлиғини сақлашда хавф-хатарларни камайтириш, таълим олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган.

Унга кўра, Таълим муассасасига кириб келишда ҳар бир ўқувчи, ўқитувчилар ва бошқа шахслар уяли алоқа воситасини тўлиқ ўчириб қўйиши шарт. Телефон фақат махсус ғилофларда, сумка ва портфелларда олиб юрилиши керак. Таълим олувчиларга телефон воситаларни бўйинга осиб юриш, шим ва юбка чўнтакларида олиб юриш, дарс вақтида эса улардан фойдаланиши қатъиян тақиқланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг