Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Информатика ўқитувчиларига сертификатлар топширилди

Информатика ўқитувчиларига сертификатлар топширилди

Аввалроқ Тошкент шаҳар мактабларининг 30 нафар ўқитувчисига тегишли сертификат, бошқаларга нисбатан энг фаол ўқитувчига ноутбук мукофоти топширилгани хабар қилинганди.

Мукофот биргина Тошкент шаҳрида эмас, балки республика бўйича фаол ўқитувчиларга тақдим этилиши мақсад қилиб қўйилгани қайд этилганди.

Фарғона

Халқ таълими вазирлигининг ушбу эзгу лойиҳасида BePro-Education Center ҳам иширок этиб, республика бўйича жами 430 нафар, Фарғона вилоятида 50 нафар информатика ўқитувчиларининг ахборот технологиялар ва дастурлаш бўйича билимларини оширилди.

— Таътил даврида бир ой муддат Фарғона шаҳридаги таянч мактабимизда билимларимизни мустаҳкамладик, — деди биз билан суҳбатда Фурқат туманидаги 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқитувчиси Машҳурахон Қўзиева. — Ўқувда Python(basic)да яхшироқ ишлашни ва шу тилни анча чуқур ўрганиб олдик. Ай-Ти борасидаги иқтидор, салоҳиятни ўстиришнинг кечи йўқлигига ишонч ҳосил қилдим. Мана, сертификатларни қабул қилиб олдик. Бу шундай ҳужжатки, у бизга қувонч бахш этибгина қолмай, балки, буюк дастурчилар етиштиринг, деган масъулият юклаяпти.

Сертификатларни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Шерзоджон Долимов ҳамда BePro-Education Centerнинг Фарғонадаги вакили Маҳбубахон Умарова топширди.

Бухоро

Бухоро шаҳридаги информатика ва ахборот технологиялари фанига ихтисослашган 7-таянч мактабида вилоятдаги бир қатор умумтаълим мактаблари информатика фани ўқитувчилари учун «ВеPro» ўқув маркази мутахассислари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.

Республика Халқ таълими вазирлиги томонидан 3 ой давомида ташкил этилган ва малакали мутахассис Шоҳжахон Ёдгоров томонидан олиб борилган Python дастурлаш тили бўйича ўқув курсининг Diango босқичи машғулотлари давомида информатика фани ўқитувчиларининг ахборот технологиялари борасидаги билим , малака ва тажрибасини янада ошириш имконияти яратилди. Педагог-тингловчилар онлайн тарзидаги тест синовларини ҳам муваффақиятли топширдилар.

Куни кеча вилоят марказидаги 7-таянч мактабида ўқув курсларининг фаол иштирокчиларига тегишли сертификатларни топширишга бағишланган тантанали маросим ўтказилди.

Сирдарё

Сирдарё вилоятининг ҳар бир ҳудудлардан саралаб олинган 22 нафар нафар информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари «Python» дастурлаш тилини ўрганди ва тақдирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг