Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг катта порахўрлик Юридик, Молия, Иқтисодиёт университетларида — президент олий таълимни танқид қилди

Энг катта порахўрлик Юридик, Молия, Иқтисодиёт университетларида — президент олий таълимни танқид қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Айни дамда президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги таълим тизими, ўқитувчи ва мураббийларнинг мавқеини оширишга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Олтин воҳа» канали хабар берди.

«Мен мутлақо олий таълимдан норозиман... Ректорларда талаб йўқ, савия йўқ. Энг катта порахўрлик қаерда? Юридик, Молия, Иқтисодиёт университетларида... Тизимда тартиб йўқ, интизом йўқ...», деган президент.

Шунингдек, президент Ўзбекистон шароитида бугундан бошлаб жамиятдаги энг ҳурматли инсон муаллим эканини, вазирлар, прокурорлар ҳам энди мактабларда ўз соҳаси бўйича дарс беришини таъкидлаган.

«Мактаб ўзгармаса, жамият ўзгармайди. Бу — аксиома. Буни инкор қилиб бўлмайди», деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг