Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ академиясига қабул бошлангани эълон қилинди

ДХХ академиясига қабул бошлангани эълон қилинди

Давлат тест маркази 2022-2023 ўқув йилида Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясида бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш бўйича танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланганини маълум қилди.

Танловда мазкур қарор талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва/ёки ўтаётган, шу жумладан, ҳарбий хизматга чақирилувчи бўлган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари, эркак жинсидаги, соғлиғининг ҳолатига кўра яроқли деб топилган, бўйи 170 см.дан паст бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин.

Танловда иштирок этиш учун dxx.dtm.uz расмий веб-сайти орқали жорий йилнинг 10 ноябрь санасига қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Рўйхатдан ўтиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома dxx.dtm.uz сайтида келтирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг