Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижон давлат университетида қарийб 40 млрд сўм «туя» қилинган

Андижон давлат университетида қарийб 40 млрд сўм «туя» қилинган

Ҳисоб палатаси ўтказган текширув жараёнида Андижон давлат университетида стипендия тўловлари орқали маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди.

Шубҳали ҳолатлар текширилганида жами 39,3 млрд сўм нақд пул маблағлари талон-торож қилинганлиги маълум бўлди.

Жумладан:

  •  контракт маблағлари ҳисобидан стипендиясиз шаклда таҳсил олган 8 761 нафар талабага 25,1 млрд сўм ортиқча стипендия ҳисобланиб, тўлов қайдномалари сохталаштирилган;
  • талабалар томонидан тўланган 9,3 млрд сўм тўлов-контракт суммалари университет ҳисоб рақамига кирим қилинмаган;
  • талабаларга ҳисобланган 2,7 млрд сўм рағбатлантириш маблағлари тарқатилмасдан, уларнинг имзолари сохталаштирилган;
  • бюджет маблағлари ҳисобидан 2 226 нафар талабага битта давр учун икки мартадан 1,1 млрд сўм ортиқча ҳисобланган стипендия ўзлаштирилган;
  • талабалар ётоқхона ижарасидан тушган 911,8 млн сўмлик нақд пуллар университет ҳисоб рақамига кирим қилинмасдан ноқонуний ўзлаштирилган.

Бундан ташқари, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид равишда университетга хизмат уйи харид қилиш учун жисмоний шахс билан 2,5 млрд сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузиб, шундан 300 млн сўми нотўғри ўтказилган.

Аниқланган ноқонуний ўзлаштирилган маблағлардан 5,1 млрд сўми ундирилиши таъминланди.

Текшириш якуни билан расмийлаштирилган ҳужжатлар тўплами ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг