Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОТМларга кириш учун ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда

ОТМларга кириш учун ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

2019 йил 25 июлидан 10 августига қадар республикадаги 31 та олий таълим муассасасида тест синовларисиз абитуриентлардан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига, касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг  баёнига мувофиқ 2019-2020 ўқув йили учун тасдиқланган 122 та таълим йўналишида қабул тест синовларисиз касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали амалга оширилади.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Айни кунларда 85 минг нафарга яқин йигит-қизлар кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклларида алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларида касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этмоқда.

Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган фанлар бўйича имтиҳон дастурлари ва ҳар бир фан хусусияти ҳисобга олинган ҳолда баҳолаш мезонлари, шунингдек, тегишли бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси ОТМлар томонидан ишлаб чиқилиб, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан тасдиқланди.

Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг адолатли ва шаффоф ўтиши ҳамда баҳоланиши учун имтиҳон бўлиб ўтадиган барча аудиториялар, спорт заллари ва майдонларга кузатув камералари ўрнатилиб, ота-оналарга жараёнларни бевосита кузатиш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, имтиҳон жараёнларини жамоатчилик назорати остида шаффоф ва ошкора ўтказиш мақсадида ота-оналар вакиллари, туман (шаҳар) халқ депутатлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари мутахассислари таклиф қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг