Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

15 август кунги тест натижалари эълон қилинди

15 август кунги тест натижалари эълон қилинди

Фото:«Uza.uz»

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг ўн еттинчи куни (15 август) натижалари маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат тест маркази ўз расмий каналида хабар бериб ўтди. 

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича энг юқори баллар:

а) кундузги таълим шакли бўйича:
- Бухоро давлат университетининг 5111800 – «Мактабгача таълим» таълим йўналиши – 163,7 балл.

б) сиртқи таълим шакли бўйича:
- Бухоро давлат университетининг 5111800 – «Мактабгача таълим» таълим йўналиши – 147,4 балл.

к) кечки таълим шакли бўйича:
- Самарқанд давлат университетининг 5111800 – «Мактабгача таълим» таълим йўналиши – 58,6 балл.

Тест синовлари натижаларини шахсий кабинет орқали яъни cabinet.dtm.uz сайти орқали паспорт церияси ва рақамини ёки абитуриент ID сини киритган ҳолда кўриш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг