Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

100га яқин ректор ТИҚХММИга ташриф буюрди

100га яқин ректор ТИҚХММИга ташриф буюрди

Тажриба алмашиш, ижобий ютуқ ва натижаларни ўзлаштириш, амалда қўллашнинг ҳикмати кўп. Замон талабига мувофиқ юқори технологиялар асосида таълим тизимини йўлга қўйган, дунё университетлари ичида юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлган олий  таълим муассасаларини кўриш, тажрибаларини ўртоқлашиш, ўрганишнинг аҳамияти катта.

Бугун, 6 январь куни ТИҚХММИга худди шундай мақсадда олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллари директорлари ташриф буюришди. Институтда замон талабига мувофиқ юқори технологияларга асосланган ўқув хоналари, ахборот ресурс маркази ва лабораторияларни кўздан кечиришди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар бермоқда.

Яқиндагина институтимизда «Табиий ресурсларни барқарор бошқаришда рақамли технологиялар кластери» АКФА Group компанияси ҳомийлигида ташкил этилган эди. Унинг илмий-техник жиҳозланиши ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги масаласи албатта ректорларнинг диққат-эътиборини тортмасдан қолмади.

Ушбу кластернинг мақсади масофадан зондлашнинг замонавий усуллари ва географик ахборот тизимлардан фойдаланган ҳолда, қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, ердан фойдаланиш, геодезия ва картография, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришини баҳолаш бўйича ситуацион (вазиятли) жараёнларни кузатиш, назорат қилиш бўйича тадқиқотлар амалга оширишдан иборат.

Институтда Европанинг нуфузли университетлари билан ҳамкорлик доирасида кўпгина профессор-ўқитувчилар, докторант ва магистрантларимиз ўтган 15 йил давомида ушбу қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида масофадан зондлаш, географик ахборот тизимлардан фойдаланиш бўйича янги билим ва кўникмаларни ўзлаштиришларига, уларни амалиётда қўллашга эришдилар.

Жумладан, 2003 йилдан бошлаб Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Нидерландиянинг Вагиненгин университети билан ҳамкорликда Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш (Геоахборот тизимлари) ва Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш (халқаро ер ва сув ресурсларини бошқариш) магистратура мутахассисликлари бўйича икки томонлама диплом бериш дастурини йўлга қўйилгани эътиболрга молик.

Умуман олганда, хорижий университетлар: Вагиненгин университети (Нидерландия), Бонн университети (Германия), Вайнштефан университети (Германия) билан 194 нафар магистрантлар, жумладан 92 нафари (Қишлоқ ва сув хўжалигида) Атроф-муҳит муҳофазаси мутахассислиги бўйича магистр кадрлар қилиб тайёрланди. 

Ҳозирги кунда магистратура битирувчилари Ўзбекистон, Голландия, Германия, Швеция, Словакия, Япония, Италия ва Австриянинг етакчи университетларида ўз илмий изланишларини олиб бормоқдалар. Улардан Ўзбекистонда 5 нафари фан номзоди, 20 нафари фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини олишди.

Вагиненгин университети ва ТИҚХММИ олимлари биргаликда ўсимликлар индекслари асосида шўрланиш ва тупроқ деградациясини баҳолашнинг янги услубиятини ишлаб чиқдилар. Дунёда илк маротаба Сирдарё вилояти мисолида тупроқ шўрланишини ўсимликлар космик термографияси усули билан баҳолашда қўлланилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг