Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1-синфга қабул аризаси қай ҳолатда рад қилинади?

1-синфга қабул аризаси қай ҳолатда рад қилинади?

Фото: Xabar.uz

Кеча, 20 июндан эътиборан 2023/2024 ўқув йили учун 1-синфга қабул жараёнлари бошланди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати қабул билан боғлиқ қатор саволларга жавоб қайтарди.

Қабул 2 босқичда: 1-босқич – 20 июндан 31 июлига қадар мактабларга маҳаллий ҳокимлик қарорлари билан бириктирилган микроҳудуд бўйича; 2-босқич – 1-15 август кунлари микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари амалга оширилади.

Қабул комиссияси 3 та ҳолатда аризани рад этиши мумкин:

  • боланинг тиббий маълумотномасида умумтаълим мактабида таълим олиш тавсия этилмаган бўлса;
  • танлаган таълим тилида бошланғич сўзлашув кўникмасига эга бўлмаса;
  • сўровномада келтирилган маълумотлар нотўғрилиги аниқланса.

Аризаси рад этилган фуқаролар аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликни бартараф этган ҳолда қайта ариза бериши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг