Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Парижга етиб борди

Шавкат Мирзиёев Парижга етиб борди

Фото: «Uza.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан Парижга йўл олгани ҳақида маълум қилган эдик.

Икки давлат байроқлари билан безатилган «Орли» халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Франция Республикасининг расмий шахслари кутиб олди, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Фото: president.uz

Бугун давлатимиз раҳбари БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле билан учрашади. Унда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилади ҳамда 2018-2021 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Сенати раиси билан ва Франциянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг