Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зоир Мирзаев маҳаллий футболчилардан Қашқадарёда ўйнашни талаб қилди

Зоир Мирзаев маҳаллий футболчилардан Қашқадарёда ўйнашни талаб қилди

Қашқадарё вилоят ҳокимлигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда ҳоким Зойир Мирзаев футбол клубларининг фаолиятига ҳам тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Nnews.uz хабар бериб ўтди.

– Нега Қашқадарё футболчилари бошқа вилоятда, бошқа вилоят футболчилари Қашқадарёда ўйнаши керак. Нима иш қилаяпти футбол федерацияси?

Футболда ҳамма жой таниш-билишчилик. Ҳамма ўйин стадион ичида эмас, стадион орқасида бўляпти. Вилоятдаги 3 та футбол клубининг ҳар бир ходими билан гаплашамиз, назорат қиламиз, — деди Зойир Мирзаев.

Шунингдек, Зойир Мирзаев футболчиларни Қашқадарёда тайёрлаш кераклиги, бошқа мамлакатдан футболчи сотиб олинмаслигини таъкидлаган. Бу борада барча футбол академиялари ва спорт мактаблари фаолиятини жиддий назорат қилишини айтиб ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг