Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Хайр, Европа!»: Дани Алвес «Сан-Паулу»га ўтди

«Хайр, Европа!»: Дани Алвес «Сан-Паулу»га ўтди

Фото: «Football.ua»

Дунёдаги энг совриндор футболчи — Дани Алвес Испания Ла-Лигасида шаклланди: «Севилья» ёшлар жамоасида 5 мавсумни ўтказди. «Барселона»га 2008 йили ўтиб, қолган 8 мавсумни шу жамоага бағишлади. 8 мавсумда 14 гол ва 57 та голли узатма ҳамда жуда кўп совринлар.

2016 йили техникаси юқори ёши улуғ ҳимоячилари билан азалдан ном чиқарган «Ювентус»га ўтди.

Аммо «бьянконерри»лар таркибида кўп қолиб кетмади. Чемпионлар лигаси финалчиси, Италия чемпиони ва кубоги соҳиби хизматига бир йўла «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» қизиқиш билдирди, аммо Алвес кимсан Хосеп Гвардиоланинг таклифини ерда қолдириб, «ПСЖ»ни танлади.

Алвесни ҳам тушуниш керак, 34 ни уриб қўйганди, АПЛ суръатига дош беролмаслигини англаган, «парижликлар» билан уй чемпионлиги деярли ҳал эди-да...

Мана энди иш битди: Дани Алвес билан 2019 йил ёзигача шартнома тузган «ПСЖ» шартномани узайтиришдан бош тортди.

Алвес «Ювентус»га қайтмоқчи деган гаплар урчиб кетгач, турин клуби ҳам, футболчи ҳам ёлғон ахборот дейишди.

Америка кубоги соҳиби карьерасини ватанида тугатишни истади, шекилли, «Сан-Паулу»ни танлади.

Шартнома 3,5 йилга тузилгани, Дани Алвесга 10 рақами берилгани айтилган.

Даниэл (Дани) Алвесфутбол тарихидаги энг свориндор ўйинчи. Фаолияти давомида 40 та соврин, шундан 36 тасини клублар билан қўлга киритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг