Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўрт спорт тури Париж-2024 Олимпия ўйинлари дастурига киритилди

Тўрт спорт тури Париж-2024 Олимпия ўйинлари дастурига киритилди

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Айни кунларда Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро Олимпия қўмитасининг 134-сессияси ўз ишини давом эттирмоқда. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Сессия иши 2026 йилги қишки Олимпиада мезбонини аниқлаш билан бошланди. Шундан сўнг Олимпия ўйинларининг ривожини кўриб чиқиш учун бир қатор спорт турларини Олимпиада дастурига киритиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Унга кўра, узоқ йиллик кузатувлардан сўнг брейк-данс, скейтбординг, сёрфинг ва спорт альпинизми 2024 йили Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари дастурига киритилди.

«Ушбу 4 спорт тури Олимпия ҳаракатини бутун дунё бўйлаб ривожланишига ўз хиссасини қўша олади. Бу спорт турлари гендер-тенгликни сақлаши, ёшларни спортга янада жалб этиши билан аҳамиятли», – деди ХОҚ президенти Томас Бах.

Спорт альпинизми ва брейк-данс 2018 йили Аргентина пойтахтида ўтказилган ўсмирлар Олимпиадасида дебют қилиб улгурган ва ўзининг оммабоплиги билан кўпчиликнинг эътиборини қозонди. Париж Олимпиадасида спорт альпинизми ва скейтбординг бўйича 4 тадан, сёрфинг ва брейк-данс бўйича 2 тадан медаллар комплекти ўйналиши тасдиқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг