Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Токио Олимпиадасида жанжал: спортчидан аёл эканлигини исботлашни талаб қилишяпти

Токио Олимпиадасида жанжал: спортчидан аёл эканлигини исботлашни талаб қилишяпти

Фото: «Peoples.ru»

Токио Олимпиадасида жанжал. Намибиялик спортчидан 200 метрга югуришда қўлга киритган кумуш медалини тортиб олишмоқчи. Кўпчилик унинг аёл эканлигига шубҳа қиляпти.

«У аёл эканлигини исботласин».

Спортчилар Намибиядан келган спринтер феномени Кристин Мбомани текширувдан ўтказишни талаб қилишмоқда. Мусобақа марраси — 200 метр. Охиргиси тўғри. 18 ёшли Мбома таниқли фаворитлардан бир нафасда ўзиб кетди. Устига-устак, у атиги олти ой олдин спринтерга айланди. Унинг югуриш техникаси одамни ҳайрон қолдиради.

«Бу менинг биринчи Олимпия ўйинларим. Мен жуда ҳаяжонландим, чунки дунёнинг энг яхши спортчиларига қарши югурдим. Болалик пайтларимдаёқ уларни телевизорда кўргандим ва бир кун келиб улар билан беллашишни орзу қилардим», — деди Олимпиада медали совриндори Кристин Мбома.

Қизнинг жинсий ривожланиши бузилган. Организмида тестостерон даражаси ва хромосомалар ғайриоддий комбинацияси эркакларникига тўғри келади ва аёлларникидан бир неча баравар юқори. Бу эса спортчига рақиб аёлларига нисбатан сезиларли устунлик беради. Намибиянинг яна бир вакили Беатриc Масилинги ҳам Токио Олимпиадасида иштирок этмоқда. Унга ҳам саволлар бисёр.

Бу вазиятда энг ғалатиси — Халқаро енгил атлетика федерациясининг позицияси. Бунда тестостерон даражаси юқори бўлган спортчиларга 400, 800 ва бир ярим минг метрлик пойгаларда қатнашиш тақиқланади. Қисқа масофаларда эса бемалол — бундай тақиқ йўқ.

Тестостерон даражасини сунъий равишда туширишга мажбур бўлганларнинг аксарияти африкалик чопағонлар. Келинг, ҳеч бўлмаганда Кастер Семеня билан боғлиқ шов-шувли воқеани эслайлик. Узоқ давом этган суд жараёнларидан кейин ҳам у Токио Олимпиадасида қатнашиш учун рухсат ололмади.

«Aёлларни интерсексуал хусусиятларига кўра ажратиш — апартеид билан бир хил. Яъни инсониятга қарши жиноят. Халқаро енгил атлетика федерацияси аёлларнинг ҳуқуқларини бузмоқда ва уларнинг соғлиғига зарар етказмоқда», — деди Камеруннинг БМТдаги вакили Дамиен Жорж Aвуму.

Интерсексуал можародан сўнг янги тадқиқотлар ва тақиқлар бўлиши ҳеч гап эмас. Расмийлар яна бир саволга жавоб топишига тўғри келади:

«Нега тестостерон даражаси юқори бўлган эркакларга бу санкциялар қўлланилмайди?»

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг