Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистон спортчилари Пекин олимпиадасига бормайди

Тожикистон спортчилари Пекин олимпиадасига бормайди

Фото: «AP Images»

Шу йилнинг 4 февралидан 20 февралигача Пекин (Хитой) мезбонлик қиладиган XXIV Қишки олимпиада Тожикистонсиз ўтадиган бўлди, дея хабар берди «РИА Новости».

Тожикистонлик биронта спортчи Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита олмади.

Масаланинг нозик жиҳати: Эмомали Раҳмон Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимига таклиф этилганди, борадими-йўқми?..

Ёзги олимпиада (Токио-2020)га Тожикистон расмий делегацияси 10 нафар спортчи билан борганди.

Маълумот учун: Пекин Қишки олимпиадасида 95 мамлакатнинг тўрт минг нафардан зиёд спортчиси 109 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради. Аввал ёзганимиздек, Пекин ҳам Ёзги, ҳам Қишки олимпия ўйинларига мезбонлик қилган тарихдаги биринчи шаҳарга айланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг