Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рустам Шоабдураҳмонов лавозимидан кетди

Рустам Шоабдураҳмонов лавозимидан кетди

Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ўз аризасига биноан лавозимидан бўшади.

Қайд этилишича, бугун 17 февраль куни  Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтган. Кун тартибидан ўрин олган асосий масала 2019 йилнинг май ойидан бери МОҚ раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмоновнинг ўз хоҳишига кўра ёзган аризасини кўриб чиқилган.

Р.Шоабдураҳмоновнинг аризаси ижроқўм аъзолари томонидан қабул қилинди.

«Миллий олимпия қўмитасига янги раҳбар МОҚнинг навбатдан ташқари Бош ассамблеяси йиғилишда сайланади», – дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг