Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«ПСЖ»нинг янги бош мураббийи ишга киришди

«ПСЖ»нинг янги бош мураббийи ишга киришди

«Барселона» ва Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Луис Энрике «ПСЖ»ни қабул қилиб олди.

Бу ҳақда француз жамоаси матбуот хизмати хабар берди.

Мутахассис билан шартнома 2025 йилгача амал қилади.

53 ёшли испаниялик мутахассис 2022/23 йилги мавсум бошланишидан олдин парижликларни бошқарган Кристоф Галтиерни алмаштирди ва клуб билан икки йиллик шартнома имзолади. Собиқ мураббий қўл остида  «ПСЖ» 11-марта Франция чемпионлигини қўлга киритди.

Испания терма жамоасини тарк этгач, Луис Энрике ишсиз эди. У Испания терма жамоаси билан бирга 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этди. Қатарда унинг шогирдлари 1/8 финал босқичида Марокаш термасига ютқазиб қўйишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг