Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«ПСЖ» Зиданни нишонга олди

«ПСЖ» Зиданни нишонга олди

«ПСЖ» клуби раҳбарияти жорий мавсум якунида бош мураббийни алмаштириш ҳақида ўйламоқда.

Téléfoot нашрининг ёзишича, парижликларнинг қатарлик хўжайинлари 2016-2018 йиллар оралиғида уч марта УЕФA Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан «Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зиданни мураббий сифатида кўришни орзу қилмоқда.

Бундан ташқари, «ПСЖ» бош мураббийлик учун «Бавария»нинг собиқ устози Юлиан Нагелсманн ва ҳозирда «Рома»ни бошқараётган Жозе Моуринони ҳам кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионати турнир жадвалида «ПСЖ» «Ланс»дан уч очкога илгарилаб, биринчи поғонада бормоқда.

Чемпионлар лигасида Кристофер Галтиер шогирдлари иккита ўйиндан сўнг умумий ҳисобда 0:4 ҳисобида «Бавария»дан мағлуб бўлиб, 1/8 финал босқичида мусобақани якунлади.

Аввалроқ Лионел Месси «ПСЖ» вакилларидан узр сўрагани хабар берилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг