Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пирло буюк шаҳарнинг номи чиқмаган жамоасига бош мураббий бўлди

Пирло буюк шаҳарнинг номи чиқмаган жамоасига бош мураббий бўлди

Фото: Goal.com

«Ювентус»нинг собиқ футболчиси ва бош мураббийи Андреа Пирло Истанбулнинг «Фотиҳ Карагюмрюк» жамоасини бошқарадиган бўлди.

У истанбулликлар билан бир мавсумлик шартномага келишди.

Пирло сўнгги иш жойи — Туриннинг «Ювентус»ини ўтган йил май ойида тарк этганди. Унинг бошчилигида «оқ-қоралар» барча турнирларда 34 ғалаба, 10 дуранг, 8 мағлубият қайд этишган, 2 та соврин — Италия кубоги ва суперкубогини ютишган.

«Фотиҳ Карагюмрюк» (Fatih Karagümrük SK) — Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги Карагюмрюк даҳаси жамоаси. 1926 йилда ташкил этилган. Ҳозир Туркия олий лигаси — Суперлигада қатнашади. Уй ўйинларини 77 минг ўринли «Олимпия» стадионида ўтказади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг