Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик спортчи енгил атлетика бўйича Осиё чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик спортчи енгил атлетика бўйича Осиё чемпиони бўлди

Бугун, 15 июль куни Таиландда ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасида кўпкураш йўналишида иштирок этган Екатерина Воронина олтин медални қўлга киритди.

Ўзбекистонлик спортчи 100 метрга тўсиқлар оша югуриш дастурида 14.62 сония (892 очко), баландликка сакрашда 1.77 метр (941), ядро улоқтиришда 13.19 метр (740), 200 метрга югуришда 25.13 сония (875), узунликка сакрашда 6.07 метр (871), найза улоқтиришда 51.87 метр (896) ва 800 метрга югуришда 2:15:68 дақиқа (883) қайд этиб, жами 6 098 очко жамғаришга эришди. 

Шу тариқа мазкур йўналишдаги ғолиб ва совриндорлар:

  • Екатерина Воронина (Ўзбекистон) – 6098
  • Свапна Барман (Ҳиндистон) – 5840
  • Юки Ямасаки (Япония) – 5696
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг