Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Тошкентда Гонконгни «янчиб ташлади»

Ўзбекистон Тошкентда Гонконгни «янчиб ташлади»

Футбол бўйича ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Гонконг жавоб учрашувида ҳамюртларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Тўлиқ устунликда ўтган ўйинда голларга Элдор Шомуродов, Ҳожимат Эркинов ва Остон Ўруновлар муаллифлик қилди.

Аввалги ўйинда ҳам футболчиларимиз 0:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Шу тариқа Ўзбекистон очколари сонини 10 тага етказиб деярли кейинги босқич йўлланмасига эга чиқди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг