Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан олдин йўлланмага эга чиқди

Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан олдин йўлланмага эга чиқди

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 2024 йил Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган Осиё кубогига йўлланмани муддатидан аввал қўлга киритди.

Саралаш босқичида 32 жамоа ҳар бири 4 та жамоадан иборат 8 гуруҳга бўлинган ва ўз гуруҳида 1 ва 2-ўринни қўлга киритган терма жамоалар қитъа биринчилигига йўлланма олади. Шу тариқа 2-турдан сўнг «G» гуруҳида 6 очкодан жамғарган Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари муддатидан аввал Осиё кубоги иштирокчисига айланди.

Ўзбекистон ва Ироқ ўртасидаги сўнгги тур ўйини гуруҳ ғолибини аниқлаб беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг