Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон терма жамоаси Ливанни мағлуб эта олмади

Ўзбекистон терма жамоаси Ливанни мағлуб эта олмади

Фото: «Ufa.uz»

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Биринчи бўлимда футболчиларимиз тўпни назорат қилишга ҳаракат қилган бўлса, Ливан қарши ҳужумга эътибор қаратди. Иккинчи бўлимни вакилларимиз анча фаол бошлашди. Аммо 59-дақиқада Даврон Ҳошимов қўполлик ишлатиб, иккинчи сариқ карточкани олди ва майдонни тарк этди.

Бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган Ливан хавфли ҳужумлар ташкил қилди. Аммо ҳимоячилар ва дарвозабон ишончли ўйнаб, ҳужумларни бартараф этиш уддасидан чиқишди. Сўнгги дақиқаларда эса устунлик Эктор Купер шогирдлари қўлига ўтди. Аммо қатор ҳужумлар гол билан якунланмади.

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон — Ливан 0:0

Ўзбекистон: 12. Элдорбек Суюнов, 4. Даврон Ҳошимов, 5. Анзур Исмоилов (с), 3. Егор Кримец, 19. Владимир Козак, 17. Достон Ҳамдамов, 16. Отабек Шукуров, 7. Одил Ҳамробеков, 22. Жавоҳир Сидиқов, 8. Икром Алибоев, 10. Марат Бикмаев

Ливан: 1. Меҳди Каҳлил, 2. Қосим Ал-Зайн, 3. Мўътаз Биллаҳ Ал Жунайди, 5. Носир Нассар, 6. Жоан Умарий, 7. Ҳасан Маатук (c), 10. Муҳаммад Ҳайдар, 13. Жорж Феликс Мелки, 15. Самир Айяс, 19, Роберт Александр Мелки, 22. Бассел Жради. 

Энди Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 ноябрь куни Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг