Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ОТЖ бугун ярим финал учрашувини ўтказади

Ўзбекистон ОТЖ бугун ярим финал учрашувини ўтказади

Бугун, 29 апрел куни Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубогининг ярим финал учрашувида Индонезияга қарши баҳс олиб боради.

Қатарда бўлиб ўтаётган ушбу мусбақада Тимур Кападзе шогирдлари ўта муҳим ўйинни ўтказишади. Ғалаба, нафақат Осиё кубоги финалига, балки Парижда бўлиб ўтадиган ёзги олимпия ўйинларига ҳам йўлланма тақдим этади.

Баҳс Тошкент вақти билан 19:00 да «Абдуллоҳ Бин Халифа» стадионида старт олади.  

Эслатиб ўтамиз, чорак финал баҳсларида Ўзбекистон Саудия Арабистони жамоасини, Индонезия эса кутилмаганда Жанубий Кореяни мусобақадан чиқариб юборди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг