Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испаниядаги йиғинни якунлади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испаниядаги йиғинни якунлади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 14-25 февраль кунлари Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида ўқув машғулот йиғини ўтказди. Йиғин давомида футболчиларимиз Швейцариянинг «Делемон» (2:2) ва Грузиянинг «Локомотив» (3:2) жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказишди, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

Любинко Друлович шогирдлари кеча Испаниядаги йиғинни якунлаб, Туркияга етиб боришди. Эндиликда вакилларимиз Туркияда йиғинни давом эттиришади. Терма жамоамиз делегацияси «Limak Eurasia» меҳмонхонасига жойлашган.

Туркияда Олимпия терма жамоаси аъзолари назорат ўйини ўтказиши ҳам режалаштирилган. Жумладан, 27 февраль куни футболчиларимиз «Истамбул Башакшеҳир» клубининг U-23 жамоасига қарши майдонга тушади. Туркиядаги йиғин 3 март кунигача давом этади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўрмоқда. Саралаш баҳслари шу йилнинг 22-26 март кунлари Тошкентда ўтказилиб, терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоалари билан куч синашишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг