Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек футболида VAR тизими қачон жорий этилиши маълум бўлди

Ўзбек футболида VAR тизими қачон жорий этилиши маълум бўлди

Фото:«24 канал»

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилгани ҳақида хабар бергандик.

Унда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг бир нечта таклифлари келтирилган.

Жумладан, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси талабларига мувофиқ 2021 йилги футбол мавсумидан бошлаб Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш белгиланган.

Фармон лойиҳаси муҳокамаси 2019 йил 29 ноябргача давом этади.

Олдинроқ Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилиши мумкинлиги хабар берилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг