Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Осиё ўйинлари. Оғир атлетикадан яна бир медал

Осиё ўйинлари. Оғир атлетикадан яна бир медал

Фото: Маъруфжон Асқаров

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларида оғир атлетикачимиз Рустам Жангабоев бронза медалини қўлга киритди.

105 кг.дан оғир вазн тоифасидаги оғир атлетикачилар баҳсида Жангабоев даст кўтаришда 203 кг, силтаб кўтаришда 252 кг оғирликдаги тошни ўзига бўйсундирди ва 455 кг натижа билан учинчи ўринни эгаллади.

Олтин ва кумуш медалларни Эрон терма жамоаси вакиллари қўлга киритишди. Беҳзод Салимикордасиёби 461 кг (208+253) билан олтин, Сайид Алиҳусайний эса 456 кг (208+248) билан кумуш медалига эга чиқди.

Ушбу медалдан сўнг Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 29тага (6 олтин, 11 кумуш ва 12 бронза) етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг