Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Одил Аҳмедовга раҳбарлик лавозими берилди

Одил Аҳмедовга раҳбарлик лавозими берилди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Одил Аҳмедов Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитаси аъзолигига тасдиқланиб, ЎФА вице-президенти лавозимига тайинланди.

Одил Аҳмедов аввалига терма жамоадан кетганини, яқинда эса футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилганди.

2007 йилда Ўзбекистон миллий жамоаси сафида дебют қилган Одил Aҳмедов миллий жамоа сафида 108 ўйин ўтказиб, 21 та гол урган. Тўртта жаҳон чемпионатининг саралашларида қатнашган, уч маротаба Осиё кубогида иштирок этган. 2020 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан тақдирланган.

34 ёшли яримҳимоячи Хитой Суперлигаси жорий мавсумида «Цанчжоу Майти Лайонс» сафида 7 ўйинда майдонга тушганди. Фаолияти давомида «Пахтакор», «Анжи», «Краснодар», «Шанхай СИПГ» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг