Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОЧ. Беш нафар боксчимиз финалга чиқди

ОЧ. Беш нафар боксчимиз финалга чиқди

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал беллашувлари ўтказилди.

Хабар берганимиздек, ушбу босқич доирасида терма жамоамизнинг 9 нафар боксчиси финал йўлланмаси учун жанг олиб боришди. Якунда 9 боксчимиздан 5 нафари қитъа чемпионлиги учун рингга кўтарилиши ойдинлашди. Эркаклар ўртасида фақатгина Шукуржон Раҳимов ярим финални бой берди ва чемпионатнинг бронза медалини қўлга киритди. Аёл боксчиларимизнинг эса барчаси ярим финалдан ўта олмади ва улар ҳам бронза билан кифояланишди. 

Ярим финал натижалари:

Эркаклар

-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов – Мирлан Туркбаи Уулу (Қирғизистон)

-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Педрес Баутиста (Филиппин)

-91 кг: Санжар Турсунов – Ҳуссайн Иашаиш (Иордания)

-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Тсендбаатар Ерденебат (Мўғулистон)

-69 кг: Бобо-Усмон Батуров – Ашиш (Ҳиндистон)

+91 кг: Баҳодир Жалолов – Муҳаммад Мулайес (Сурия)

Аёллар

-69 кг: Шаҳноза Юнусова – Хонг Гу (Хитой)

-57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Ю Тинг Лин (Хитой Тайпейи)

-64 кг: Мафтуна Мелиева – Каур Баат (Ҳиндистон)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг