Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марокаш дунёдаги энг катта стадионни қуради

Марокаш дунёдаги энг катта стадионни қуради

Фото: Cruzyortiz.com

Касабланка яқинидаги Ал-Мансурия шаҳрида дунёдаги энг йирик стадион қурилади. Арена трибуналари 115 минг нафар мухлисга мўлжалланган, деб ёзди Вести.

Стадион 2028 йилда фойдаланишга топширилади ва 2030 йилги жаҳон чемпионатининг асосий ареналаридан бирига айланади. Эслатиб ўтамиз, Марокаш ушбу ЖЧ мезбонларидан биридир.Қур

Ал-Мансуриядаги бу стадионни қуришга 450 миллион евро сарфланади, қизиғи, шаҳарчада яшовчилар сони стадион сиғимидан 9 баравар кам — 13 минг киши.

Фото: Cruzyortiz.com

Бир пайтлар жаҳоннинг энг йирик стадиони ўша машҳур «Маракана» (Рио-де-Жанейро, Бразилия) эди: 200 минг томошабинни сиғдирган! Кейинчалик кўп сонли қайта таъмирлашлардан сўнг афсонавий стадион сиғими 78 мингга тушиб қолди. Айни пайтда жаҳоннинг энг катта стадиони КХДР пойтахти Пхеняндаги «1 Май» аренаси саналади: 114 минг томошабин сиғади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг