Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Лестер» футболчилари кубок олиш вақтида Фаластин байроғини кўтаришди (фото)

«Лестер» футболчилари кубок олиш вақтида Фаластин байроғини кўтаришди (фото)

Англия кубогини қўлга киритган «Лестер» ярим ҳимоячиси Ҳамза Чодури ва  ҳимоячи Уесли Фофана Англия кубоги финалидан сўнг мукофотни қабул қилиб олишга Фаластин байроғи билан чиқиб келишди.

Футболчилар байроқни қўлларида кўтарган ҳолда чиқишди, сўнгра Чодури медални топшириш пайтида уни елкасига ташлади.

Ушбу дақиқанинг фотосурати Твиттерда жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 15-май тунида Лондонда «Уембли» стадионида «Челси» ва «Лестер» Англия кубоги финалида кураш олиб боришди. «Лестер Сити» «Челси»ни кичик ҳисобда мағлуб этиб, ўз тарихида биринчи марта нуфузли совринни қўлга киритди.

«Лестер» беш маротаба финалга чиққан, шулардан энг сўнггиси 1969 йилга тўғри келади. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг