Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон кубоги саралаш баҳсларида ҳамюртимиз ғолиб бўлди

Жаҳон кубоги саралаш баҳсларида ҳамюртимиз ғолиб бўлди

Фото: «Uza.uz»

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган «Универсал жампинг агро» от спорти клубида Жаҳон кубогининг Марказий Осиё саралаш баҳслари ҳамда Миллатлар кубоги беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Тўсиқлардан сакраб ўтиш бўйича ўтаётган мусобақаларда  Германия, Польша, Белорусь, Арманистон, Россия, Қозоғистон каби хориж давлатларидан чавандозлар ҳамда от спорти бўйича мутахассислар жалб қилинганлиги беллашувларнинг нақадар қизғин ва муросасиз ўтаётганлигидан далолат бериб турибди. 

Кеча 130 см. баландликдаги тўсиқлардан ошиб ўтиш беллашувида ҳамюртимиз Аъзам Толибоев ўзининг «LADY» лақабли отида ғолиблик нашидасини сурди. Кейинги ўринлар яна бир ҳамюртимиз Баҳромжон Газиев  («ETHOS») ва қозоғистонлик чавандоз Нурила Турисбекова («CLINTARO») га насиб этди.

Халқаро турнирнинг барча ғолиб ва совриндорлари бугун маълум бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг