Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси эълон қилинди

Жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси эълон қилинди

25-30 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида шахмат бўйича блиц ва рапид йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади.

Мазкур йўналиш бўйича илк жаҳон чемпионати 2017 йил 25-31 декабрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида, V жаҳон чемпионати эса 2022 йил 25-31 декабрь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган.

Самарқандда ўтадиган VI жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Жаҳон чемпионатида дунё рейтингида юқори ўринларда турган гроссмейстерлар —  Магнус Карлсен, Даниил Дубов, Нодирбек Абдусаттаров, Гукеш Доммараджу, Винсент Каймер, Шахрияр Мамедяров, Ян-Кшиштов Дуда, Ю Янъи, Максим Вашье-Лаграв, Левон Аронянларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Чемпионат очилиш маросими 25 декабрь куни ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг