Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил Мадримов бокс юлдузига қарши жанг қилади

Исроил Мадримов бокс юлдузига қарши жанг қилади

Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов (10-0-1, 7 KO) навбатдаги жангини вазн тоифасидан қатъи назар энг кучли боксчилардан бири, узоқ фаолияти давомида мағлубият нималигини билмаган Теренс Кроуфорд (40-0, 31 KO)га қарши рингга кўтарилади.

Жанг 3 август куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ташкил этилади. Бу ҳақда АҚШда ўтказилган матбуот анжуманида расман эълон қилинди.

Маълумот учун, Исроил Мадримов айни пайтда биринчи ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби ҳисобланади.

Теренс Кроуфорд эса ҳозирги кунда яримўрта вазн тоифасида WBC ва WBA камарлари эгаси.

Баҳс айни пайтда Исроилда бўлиб турган WBA камари, шунингдек WBOнинг вақтинчалик камари учун ўтказилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг