Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Икром Алибоевнинг жамоадоши ўлик ҳолда топилди

Икром Алибоевнинг жамоадоши ўлик ҳолда топилди

30 октябрь куни «Сеул» клубининг 31 ёшли ҳимоячиси Ким Нам Чун офис биноси яқинидаги автотураргоҳда жонсиз ҳолатда топилган. Полиция жиноят изларини аниқламаган ва Ким ўз жонига қасд қилганликда гумон қилинаётгани айтилмоқда.

Ким «Сеул»да 2013 йилдан бери ўйнаб келаётганди.

Футболчи фаолияти давомида 137 учрашув ўтказган, тўртта гол урган ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган. 2019/2020 йилги мавсумда у 25 учрашув ўтказди, бешта сариқ ва битта қизил карточка олди.

Эслатиб ўтамиз, Кореянинг «Сеул» клубида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Икром Алибоев ҳам ҳаракат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг