Ҳарри Кейн Месси ва Роналдуни доғда қолдирди
Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн терма жамоада гол уриш бўйича Криштиану Роналду ва Лионел Мессини ортда қолдирган.
Кеча Европа миллатлар лигаси 2-тури А3-гуруҳида Германия - Англия (1:1) ўйини бўлиб ўтган. Унда немисларнинг голига сўнгги дақиқаларда Кейн пенальтидан жавоб қайтарган ва терма учун 50-голини урган.
Маълумотга кўра, Ҳарри дунё тарихида терма учун 50 гол урган футболчилар орасида 72-ўринни олган. Бундан ташқари, шунча голни уриш учун унга 71 та ўйин кифоя қилган.
Кейндан машҳурроқ ва совринлироқ Роналду 114 та, Месси эса 107 та ўйинда терма жамоаси учун 50-голини урганлар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter