Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳабиб Нурмагомедов кутилмаган баёнот билан чиқди

Ҳабиб Нурмагомедов кутилмаган баёнот билан чиқди

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ММA соҳасини бутунлай тарк этишини эълон қилди.

У бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилган.

«Ҳабиб ММA саноатини тарк этмоқда. Бу мураббийлик фаолтиятига ва ММA билан боғлиқ барча нарсаларга тегишли. Сабаби Хабиб оиласига вақт ажратиш истагида», дейилади Нурмагомедов постида.

Aввалроқ Хабиб ўз жамоасидаги ММА жангчилари билан учрашув ўтказган, шундан сўнг у қўшма фотосуратини эълон қилган ва изоҳида шундай ёзганди: «Aлбатта, йил жуда воқеаларга бой ва муваффақиятли бўлди. Раҳмат, сиз менинг спортдаги муваффақиятларимга катта сабабчи бўлдингиз».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг