Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Федерердан коррида: швейцариялик теннисчи буқалар жанг майдонида рекорд ўрнатмоқчи

Федерердан коррида: швейцариялик теннисчи буқалар жанг майдонида рекорд ўрнатмоқчи

Фото: «Vesti.ru»

«Улкан тож» туркумига кирувчи теннис мусобақаларининг 20 карра ғолиби — швейцариялик теннисчи Рожер Федерер ўз фаолиятида илк маротаба Мексикага бормоқда. Собиқ биринчи рақамли ракетка устаси ноябрь ойида «Пласа Мексико»да — коррида мусобақалари ўтказиладиган жаҳондаги энг йирик аренада кўргазмали ўйин ўтказишни режалаштирган.

«Пласа Мексико» ўз бағрига 41,2 минг томошабинни сиғдиради. Мабодо Федерер трибуналарни тўлдира олса, энг кўп мухлис ўйинини томоша қилган теннисчи сифатида рекорд ўрнатади. Бу ҳақда «Globoesporte.Globo.Сom» ёзмоқда. Албатта, рекорд ўрнатилишида Федерернинг бўлғуси рақиби ким бўлиши ҳам муҳим — у ҳозирча «қидирилмоқда».

Теннисда энг кўп томошабин йиғиш бўйича амалдаги рекорд бельгиялик Ким Клийстерс ва америкалик Серена Уильямсга тегишли. Уларнинг Брюсселдаги ўйинини 2010 йилда 35 минг томошабин бевосита корт атрофида кузатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг