Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Елена Исинбаева «Нафосат - 2019» фестивали ғолибларини табриклади

Елена Исинбаева «Нафосат - 2019» фестивали ғолибларини табриклади

Фото: Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда февраль-март ойларида хотин-қизлар ўртасида спортнинг стол тенниси, бадминтон, волейбол, гандбол, баскетбол, велоспорт турлари бўйича «Нафосат - 2019» спорт фестивалини ўтказди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур феcтивал икки босқичда ўтказилди. 1-босқич (27 февраль – 1 март) ҳудудларда ўтказилиб, ғолиб деб топилган иштирокчилар 2-босқич – Республика босқичи (1-2 март)да беллашдилар.

Жорий йилнинг 3 март куни фестивалнинг умумжамоа ҳисобида ғолиб деб топилган жамоаларнинг тақдирлаш маросими Тошкент шаҳрининг «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Унга кўра Тошкент шаҳар 1-ўрин, Қорақалпоғистон Республикаси 2-ўрин ва Қашқадарё вилояти 3-ўринни қўлга киритди.

Тадбирнинг фахрий меҳмони сифатида иштирок этган икки карра Олимпияда чемпиони россиялик спортчи Елена Исинбаева фестиваль иштирокчиларини байрам ва қўлга киритган ютуқлари билан табриклади.

Енгил атлетиканинг лангарчўп билан сакраш йўналиши бўйича 2 карра Олимпиада, 3 карра жаҳон чемпиони Елена Исинбаева Тошкентга келгани хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг